Туркманистон пойтахти Ашхобод 2017 йилда ўтказиладиган V Осиё Ўйинларини қабул қилади.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда бўлиб ўтадиган V Осиё Ўйинларини ўтказишга Ашхободда қурилиши режалаштирилган спорт инфратузилмасининг 80−85 фоизи тайёр ҳолатга келтирилган. Қолган спорт иншоотлари эса 2017 йилнинг биринчи ярмида фойдаланишга топширилиши айтилган. Бу ҳақда Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотига асосланиб, “Gazeta.uz” хабар бермоқда.

Маълумот учун: V Осиё Ўйинларининг ёпиқ иншоотлардаги баҳсларига 2017 йил 17 сентябрда старт берилади. Мусобақага Осиёнинг 45 ҳамда Австралия ва Океаниядан 17 давлат вакили спортнинг 21 тури бўйича беллашишади.
Осиё Ўйинларига турли мамлакатлардан 200 мингдан зиёд ишқибозларнинг ташриф буюриши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз: 30 спорт объектини ўз ичига Олимпия шаҳарчаси қурилиши 2010 йилнинг 5 ноябрь куни бошланган эди. Мажмуанинг умумий майдони 157 га ни ташкил этади.