Украина пойтахти Киев шаҳрининг Святошинск туман суди биноси атрофида хавфсизлик чоралари ҳар қачонгидан кучайтирилган. 25 ноябрь куни бу ерда Украина собиқ президенти Виктор Януковични видеоалоқа орқали сўроқ қилишади, деб хабар қилмоқда «112 Украина» телеканали.

Хабарларга кўра, суд биноси олдида хотиржамлик ҳукм сурмоқда. Бинонинг хавфсизлигини таъминлаш ишларига 130 нафар полиция ходими жалб этилган. Айни вақтда, мажлис неча соат давом этиши аниқ эмас.