2016 йилда бутун дунё бўйлаб тўлов карталаридан алдов йўли билан 5,5 миллиард доллар ечиб олинган, хабар бермоқда Statistic Brain.

Қанча кўп киши тўлов карталаридан фойдаланса, фирибгарлар томонидан ўмарилган маблағ миқдори ҳам шунчалик ошиб бормоқда. Бутун дунёдаги харидорларнинг 30 фоизи карта фирибгарлари билан тўқнаш келган, Business Insider тадқиқоти асосида.

Бундай йўл билан фирибгарлик қилиш ҳолати энг кўп АҚШда қайд этилади. 2016 йилда америкаликнинг 47 фоизда банк карталаридан маблағлар ўғирланган. Дунё бўйича эса карта эгалари жорий йилда ўртача 399 доллардан айрилишган.

Мутахассислар фирибгарлик ҳолатининг кўпайишига бир неча сабабни кўрсатишди. Улардан бири – онлайн-шоппингнинг оммалашиши.

Бунда бериладиган бир қатор тавсияларга эътиборингизни қаратамиз:

Харид амалга оширилаётган дўконни яхшилаб текшириш (У таниқли ва харидорлар ишончини қозонган бўлиши лозим).

Келишув шартларини диққат билан ўқиб чиқиш (Одатда кишилар тўғри белгисини қўйиб қўя қолишади. Айнан шартлар дўконнинг ишончлилиги ва обрў-эътиборидан дарак беради)

Тармоқ уланиши хавфсизлигини назорат қилиш (Шахсий ва тўлов картаси маълумотларини уланиш ҳимояланмаган бўлса киритмаслик лозим). 

Интернет-харидларни амалга ошириш учун тўғри тўлов картасини танлаш (Бир неча карталари бўлган фойдаланувчилар онлайн-харидларни амалга оширишга мўлжалланган картани ишлатгани маъқул).

Эслатиб ўтамиз, бугун  дунёда “қора жума” бошланди. Ўз маблағингизни иқтисод қилиш ва фирибгарлар тўрига илинмаслик учун берилган маслаҳатларни ёдда тутинг.