Эдди Мерфи 80-йилларда суратга олинган “Эгизаклар” фильмининг янги талқинида Арнольд Шварценеггер ва Дэнни Де Витога ука образини гавдалантиради. Бу ҳақда NME нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги фильм “Уч эгиз” деб номланади. Картинада Мерфи бош қаҳрамонларнинг узоқ вақт улар билан алоқада бўлмаган укаси ролини ижро этади.
“Айни пайтда биз сценарий ишлаш жараёнидамиз”, — деди фильм режиссёри Айвен Райтмен.