YouTube каналида ота ўз ўғлининг сут тишини жуда ҳам ноодатий тарзда олиб ташлагани тасвирланган видео пайдо бўлди. Audi S5 рулига ўтирган эркак фарзандининг тишига ип боғлаб, аста-секин ҳаракат қилишни бошлади.

Қолдирилган изоҳларга кўра, болакайнинг ўзи отасига шундай илтимос билан мурожаат қилган. “Меҳрибон” ота эса ўғлининг сўзини ерда қолдирмади.

Рўй берган ҳодиса боланинг онаси томонидан камерага олинди. Афтидан, ота-онанинг “амалиёт”дан кўнгли тўлган шекилли, ролик “ҳазил-мутойиба” рукнида қўйилди.