Эроннинг Семнан вилоятида йўловчи поездлари тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сони ошмоқда: қурбонлар сони 36 га етди, 95 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс.

Аввалроқ 31 киши ҳалок бўлгани ва 70 дан кўпроқ киши жароҳат олгани маълум қилинганди.

Эрон телевидениеси маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлардан 4 нафари темир йўл компанияси ходимлари бўлган. Барча жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар, улардан кўпчилиги кичик жароҳатлар олган.  

Тўқнашув 25 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 07:40 да Имомшехр шаҳри темир йўл станциясида юз берди. Поездлардан бири платформада турганда унга бошқа бир поезд келиб урилган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ходимлари ва шифокорлар иш олиб бормоқда. Қутқарувчиларнинг иши оғир об-ҳаво шароити туфайли, яъни қор ва яхвонлик туфайли мураккаб кечмоқда. Вилоят губернаторининг маълум қилишича, воқеа тергови олиб борилмоқда.