Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида "Фенербахче" ўз майдонида Украинанинг "Заря"сини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларни Мирослав Стох ва Симон Кьяер киритдилар. Шу тариқа "Заря" мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. "Фенербахче" эса бошқа жуфтликда "Манчестер Юнайтед" "Фейеноорд"га ютқазса, плей-офф босқичига йўл олиши мумкин.

Европа лигаси. А гуруҳи. 5-тур

Фенербахче (Стамбул, Турция) – Заря (Луганск, Украина) – 2:0

Голлар: Стох, 59 (1:0); Кьяер, 67 (2:0).
Четлатиш: Соболь, 90+3 (Заря)

5-турнинг параллел ўтган қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд қилинди.

С гуруҳи.

Габала (Габала, Озарбойжон) – Андерлехт (Брюссель, Бельгия) – 1:3

Голлар: Тилеманс, 10 (0:1); Рикардиньо, 15 (1:1, пен); Бруно, 90 (1:2); Теодорчик, 90+3 (1:3).
Урилмаган пенальти: Рикардиньо, 75 (Габала)
Четлатиш: Эюбов, 88 (Габала).

B гуруҳи. 

Астана (Астана, Қозоғистон) – АПОЭЛ (Никосия, Кипр) – 2:1

Голлар: Эфрем, 31 (0:1); Аничич, 59 (1:1); Деспотович, 84 (2:1).
Четлатиш: Астис, 32 (АПОЭЛ)

 

Манба: tribuna.uz