Ford компанияси Fisher Price билан ҳамкорликда болалар электр автомобилини тайёрлади. У “Мустанг”га ўхшаш бўлиб, Power Wheels ўйинчоқлар бренди остида чиқарилган. Янгилик бундай машиналар орасида биринчи бўлиб трекшн-назорати тизимига эга бўлди. У ғилдираклар жойидан жилмай турганда мотор қувватини камайтириб, хавф юзага келганда эса уни бутунлай ўчириб қўяди.

Автомобиль сенсорли экранча билан жиҳозланди. У батарея миқдорини назорат қилиш ҳамда ота-оналар томонидан тезлик даражасини белгилаш имконини беради. Бундан ташқари, болаларга мўлжалланган “Мустанг”да двигатель товушини эшиттирувчи махсус тизим бор. Шунингдек, ўрнатилган динамиклар орқали мусиқа тинглаш мумкин.

Машина декабрдан сотувга чиқарилади. У 360 долларга тушади.