25 ноябрга ўтар кечаси пичоқ ва калта милтиқ билан қуролланган номаълум эркак Франция жанубида жойлашган қариялар уйига бостириб кириб, у ерда яшайдиган кексаларга ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлган.
 
France Presse ахборот агентлиги маълум қилишича, воқеа Монферье-сюр-Ле шаҳрида юз берган. Жиноятчи ниқобда бўлган. У бино ичига аёл қўриқчининг оёқ-қўлларини боғлаб кира олган. Айнан аёл қўриқчи жиноят қурбони бўлган. 

Воқеа жойига полиция махсус кучлари отряди етиб келган.

Қариялар уйида Африкадаги турли миссияларда ишлаган 70 га яқин кекса роҳиб (миссионер) яшаган.

Маҳаллий полициянинг таъкидлашича, ҳужум террорчиликка ҳеч қандай алоқаси йўқ.