Хитойда 74 кишининг ҳаётига зомин бўлган қурилаётган электростанциядаги фожиа минорали краннинг бузилиши сабаб юз берган. Бундай тахмин, China Daily’нинг хабар қилишича, воқеа тафсилотларини ўрганаётган комиссия томонидан билдирилди.

Маҳаллий ҳукумат рўй берган ҳодиса сабабларини жиддий равишда ўрганиб чиқиши ҳақида маълум қилган. Таъкидланишича, айбдорлар албатта жиноий жавобгарликка тортилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгида қурилаётган электростанциядаги совутиш минораси қулаб тушди. Вайрона тагида 74 нафар инсон ҳалок бўлган. Жабрланганлардан уч нафари айни дамда касалхонада бўлиб, улардан бирининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.