Apple компанияси LG Innotek билан ҳамкорликда iPhone 8 учун янги камерани ишлаб чиқмоқда. У кенг қамровли 3D-фотосуратларини олиши мумкин, хабар бермоқда 9to5mac.

“Apple айни дамда LG Innotek’нинг жуфт модулида 3D-камераси технологиясини қўллаш ҳақида бош қотирмоқда. LG Innotek’да 3D-камералар ва бошқа тегишли технологиялар бўйича ишланмалар мавжуд. Ҳар икки компаниянинг ўзаро ҳамкорлиги жорий йилдаёқ яхши натижага олиб келиши мумкин”, - таъкидлаб ўтди вазият билан таниш манба.

Гап iPhone 8’да келаси йили пайдо бўлиши мумкин бўлган иккита асосий камера ҳақида кетмоқда. Apple 2015 йилда Исроилнинг LinX Computational Imaging стартапини харид қилган. У мобил ускуналаридаги камераларга ихтисослашган бўлиб, келишув 20 миллион долларга тушди. Компания 2011 йилдан бери ишлаб келган технология эса фотосуратларга чуқурлик бериб, рангли тасвирни уч даражага бўлиб ташлаши мумкин.