Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги асосий йўналишлар бўйича бепул амалга оширилади – автомобилларни диагностика қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар), машинасозлик ишлаб чиқариши (токарлар, фрезерчилар, пайвандчилар, металлга ишлов бериш мутахассислари), электр ва электроника (электрон техника, радио ва телеаппаратларни таъмирлайдиган мутахассислар), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютер ва бошқа орг.техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича мутахассислар).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 4 ой давом этади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар, ўқиш истагини билдирганларнинг ихтиёрий танловига мувофиқ, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўрта таълим мактабининг 11-синфини битирганлик тўғрисида ҳужжат (аттестат ёки диплом, асли ва нусхаси), Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома (086 форма), 3,5х4,5 мм ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2016 йил 15 ноябрдан 15 декабргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-8 даҳа.

Мурожаат учун тел: (+99871) 251-19-03, 251-26-91

Қўшимча маълумотлар учун: www.vtct.uz / www.mehnat.uz