Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Рае Квон Чунг Қозоғистонга БАА мисолида муқобил энергия манбалари ҳисобига фаолият юритадиган янги шаҳар яратишни тавсия қилди. Чунг бу ҳақда Халқаро инновацион конгресс вақтида маълум қилди, деб хабар бермоқда BNews.kz.

"БАА ва Эроннинг қизиқарли намуналарини эслаш мумкин, бу давлатларда муқобил энергия манбалари фаол қўлланади. Сиз биласизки, Абу-Даби умуман углерод қўлланмайдиган Масдар шаҳри яратилишига сармоя киритмоқда ва сиз уларнинг ҳукумати ҳозирда кам углеродли келажакка сармоя қиритаётганини кўрмоқдасиз.

Чунки улар нефть тугайдиган замонга тайёр бўлишлари кераклигини биладилар. Агар нефть бўлмаса, унда сизнинг рақобатбардошлигингиз манбаси қандай бўлади? Сиз нефтсиз замонда келадиган келажакка сармоя киритишингиз керак", деб айтган Чунг.

Чунгнинг фикрича, Қозоғистон ис газининг атроф-муҳитга чиқарилишини қисқартириш бўйича катта кўламли ва узоқ муддатли мақсадлар ҳақида ўйлаб кўриши лозим, чунки бу натижада кам углеродли иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга олиб келади. 

Унинг фикрича, бу масалани бир кунда ҳал қилиб бўлмайди, бунга 10 йилдан 30 йилгача вақт талаб этилиши мумкин. Олим Қозоғистоннинг жуда совуқ иқлими ҳақида гапираётиб, намуна сифатида Канаданинг Монреаль шаҳрини мисол сифатида келтирди. Унинг айтишича, бу шаҳарда қишда ҳам бўлиш қулай бўлган кўнгилочар марказлар яратилмоқда.

"Мен Масдар шаҳри каби Марказий Осиёда жойлашадиган янги шаҳарни лойиҳалаштириш ҳақида ўйлаб кўришингизни таклиф қилишим мумкин. Мен Қозоғистонда ҳарорат қишда минус 40 градусгача, ёзда эса плюс 40 градусгача етиши мумкинлигини биламан.

Сизлар кескин иқлимда яшайсизлар. Бироқ Монреалда, мисол учун, шунингдек жуда совуқ, у ерда қиш совуқ бўлади. Бироқ у ерда жуда қизиқ лойиҳалар бор, мисол учун, бутунлай ер остида жойлашган савдо-кўнгилочар марказлар мавжуд ва сиз бу марказларда қишда ҳам вақтингизни яхши ўтказишингиз мумкин", деб қўшимча қилди олим.