Минсклик автомобиль эгаси жиддий муаммога дуч келди - номаълум инсон мунтазам равишда унинг автомобилини тирнаб, зиён етказиб келган. Ярим йил ичида кузов тахминан 20 марта тирнаб кетилган. Машина эгасининг сўзларига кўра, у автомобилини доим ҳеч кимга ҳалақит бермай, ўз жойига жойлаштирган. 

Жабрланувчи видеозкузатув тасвирларини милицияга олиб борган, бироқ у ерда машинага зиён етказувчининг шахсини аниқлай олишмаган. Шунда автомобиль эгаси хат орқали "зўравон" билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ бу ҳам ёрдам бермаган. 

Шунда машина эгаси айбдорни шахсан топишга киришган. Беларусь қонунчилиги фуқарога жиноятчини шахсан тутиб, ҳуқуқ-тартибот органларига келтириш ҳуқуқини беради. Минсклик киши бир ой давомида ўз автомобилида ухлади ва охир-оқибат жиноятчини тутишга муваффақ бўлди. Бу ўз ҳаракатларига изоҳ топа олмаган кекса ёшли аёл бўлиб чиқди. 

Аёл фақат қўлган тушган кундаги айбини тан олди ва шу кун учун ҳисоблашишни таклиф қилди. Автомобиль эгасини бундай таклиф қониқтирмади ва у милицияга мурожаат қилди. У етказилган маънавий ва моддий зарарни қоплашни талаб қилиб, судга мурожаат қилмоқчи.