«Мурувват» ногирон болалар интернат уйида хайрия тадбири ўтказилди

Жамият 25 Ноябрь 2016 4536

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги ҳамда 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан, жорий йилнинг 24 ноябр куни, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ташаббуси билан ҳомийлар иштирокида, Олмазор туманида жойлашган «Мурувват» ногирон болалар учун 1-сон интернат уйида меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиниб, дастурхон атрофида хайрия тадбири ўтказилди.

Хайрия тадбирини ташкил этишдан асосий мақсад жорий йилнинг «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан, меҳр ва мурувватга ташна қалб эгалари – имконияти чекланган болаларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш, хурсандчилик ва юқори кайфият шу билан бирга уларга хамиша эъзозда эканликларини хис қилиш туйғуларини бахш этиш кўзланди.

Тадбирда «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов, масжид ходимлари ва 1-сон интернат уйи ишчи ходимлари иштирок этдилар. Йиғилганлар учун байрам дастурхони ёзилиб, миллий таомимиз бўлган ош тарқатилди.

Тадбир бошида Раҳматуллоҳ Сайфуддинов сўз олиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги ҳамда 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати табриклади ва бу жойда хизмат қилаётган, ногирон болаларга ўз меҳрини улашаётган тарбияловчиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, бу шарафли ва савобли хизмат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Сўнгра Қуръони карим тиловат қилиниб, меҳрга муҳтож болалар ҳаққига дуолар қилинди.

Мурувват уйи мураббий ва тарбияланувчилари ушбу ташаббус учун ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирдилар.

Адҳам Дўсматов
Тошкент Ислом Университети магистранти
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-ноиби

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар