«112 Украина» телеканалининг бошловчиси Полина Голованова «Вечерний прайм» дастури чоғида таҳлилга юбориш мақсадида халқ депутати Надежда Савченко сочининг жингалак қисмидан кесиб олган. 

«Менинг билишимча, сочлар, аниқроғи унинг узун қисми ирсий хотирага эга. Шунга кўра уни илдизига яқин жойдан кесиб олиш керак ёки қондан текшириш мумкин. Россия қамоқхонасида бўлган вақтларимда, мендан кўп марта таҳлил учун қон олишган. Ҳар сафар бирон нарса қўшмаса эди, дея хавотирланардим», — деган Савченко. 

Украина Олий радаси депутати шунингдек, телеканал студиясига ишонишини ва зарур бўлса қон таҳлили топширишга ҳам тайёрлигини билдирган.