Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Bloomberg агентлигига берган интервьюсида иши сабаб келаётган танқид ҳақида айтиб ўтди. Суҳбатнинг бир қисми Акорданинг Facebook’даги саҳифасида чоп этилган.

Президент журналистлар 2020 йилдан сўнг ҳам ҳукумат тепасида қолиши борасида савол беришга журъат эта олмаётганликлари борасида ҳазил билан жавоб қайтарган.

“Сиз аниқ савол беринг: 2020 йилдан кейин ҳам қоласанми? Сизлар эса масаланинг атрофида айланишдан бўшамаяпсиз”, - дея айтиб ўтган давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, асосийси қанча муддат эмас, балки самарали ишлашдир.

“Инсон ҳаёти қанча давом этишини тахмини қилиш қийин. Мен кўп вақтдан буён ишлайман ва шу сабабдан танқид қилишмоқда. Асосий масала сенинг қанчалик самара бериб меҳнат қилишингда. Ўз халқинг, давлатингга фойда келтириш ёки келтирмаслик – энг асосий масала шундадир”, - таъкидлаб ўтди Назарбоев.

“Қонунларимиз ва Конституция ҳақида гапирганда, улар менга ўз номзодимни бундан буён ҳам қўйиш имконини беради. Бироқ, 2020 йилда нима бўлишини мен сизларга айта олмайман. Бу бир неча омилларга боғлиқ”, - маълум қилди президент.