Исроил раҳбарияти ҳар қандай қасддан уюштирилган ёнғинни теракт деб ҳисоблайди. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху РИА "Новости"га маълум қилди

"Мен баланд овозда, тушунарли қилиб шуни маълум қилмоқчиманки, ҳар қандай қасддан уюштирилган ёнғин ёки унга туртки бериш — бу терроризм ва биз бу масалада шунга мувофиқ иш кўрамиз", - деди у. 

Шунингдек у бу борадаги кўрсатмалар полиция, аксилтеррор хизматлари ва армияга йўлланганини таъкидлади.