АҚШдаги ҳар мингта тиббиёт ходимидан бештаси наркотик моддалар дозасининг ошиб кетгани сабаб ҳаётдан кўз юмади. Австралиялик олимлар тадқиқоти Addiction журналида чоп этилди.

Монаша Университети мутахассисларининг илмий изланиши, бу асосан қирқ ёшдан ошган ва стресс ҳамда ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган аёллар эканини кўрсатди. Ҳаммаси бўлиб 2003-2013 йилларда 404 та шундай ўлим ҳолати қайд этилган.

“Энг кўп ўлим – ветеринарлар орасида учрайди. Улар жониворларни заҳарлаб ўлдиришда қўлланиладиган барбитуратлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишади”, - хабар берди Женнифер Пилгрим, тадқиқот бош муаллифи.

Наркотиклар сабаб вафот этган тиббиёт ходимларининг деярли ярмида аввал руҳий заифлик ёки ўзига-ўзи тан жароҳати етказиш ҳоллари кузатилган. Бундан ташқари, ўлим ҳолатларининг 50 фоизи ўз жонига қасд қилишдан иборат бўлди.

Тадқиқотчиларнинг умид қилишича, уларнинг изланиши тиббиёт ходимларининг руҳий соғлиғи муаммосига эътибор қаратишга ёрдам беради.