Россиялик шахмат устаси Сергей Карякин Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун кечаётган баҳснинг 10-партиясида рақиби норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой берди.

Партия 6,5 соат давом этган. Россиялик қора фигуралар билан ўйнаган.

Шу тариқа умумий ҳисоб яна тенглашди: 5:5.

11-партия 26 ноябрда ўйналади. Шахматчилар ҳаммаси бўлиб 12 та партия ўйнашади. Агар баҳс дуранг ҳисоб билан якунланса, 30 ноябрда тай-брейк ўтказилади.

Бундан аввал 8-партияда ютқазган Карлсен учрашувдан кейин ўтказиладиган матбуот-анжуманини жаҳл билан тарк этганди. Унинг бундай қилишига россиялик шахматчининг анжуманга ўз вақтида келмагани сабаб бўлган. Шу сабабли норвег ўзи оладиган мукофот пулининг 10 фоизи миқдорида жаримага тортилди. 
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилади. Мукофотнинг 60 фоизи ғолибга, 40 фоизи эса мағлуб бўлган шахматчига тегади.