Сальвадор давлатининг Тинч океанига туташган соҳилбўйи ҳудудларида 7,2 баллик ерости силкиниши рўй берди, деб хабар қилмоқда АҚШ Геология хизмати. 

Мамлакат ҳукумати цунами хавфи ҳақида огоҳлантирган, деб қилган Reuters агентлиги.

Зилзила Пуэрто-Ал-Триунфо шаҳридан 149 километр узоқликда юз берган. Вайронагарчиликлар ва етказилган талофатлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.