Япония бош вазири Синдзо Абэ Россиянинг ўз ракета тизимларини Тинч океани ғарбидаги оролларга жойлаштиришга қарор қилганидан афсус билдирди.  

Япония ҳукумати раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг ушбу мамлакатга ташрифига бир ойдан кам вақт қолганида ушбу қарорга ўз фикрини билдирган. Путиннинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад бир неча ўн йилдан бери давом этиб келаётган ҳудудий тортишувларга чек қўйишга қаратилган. Расмий Москва ўз навбатида, ракеталарнинг жойлаштирилиши, ҳудудий муаммони ҳал этишга таъсир қилмаслигига ишонч билдирган. 

22 ноябрь куни Россия ОАВ Курил оролларида "Бал" ва "Бастион" соҳилбўйи ракета мажмуалари жойлаштирилиши ҳақида хабар қилган эди. 

Россия ва Япония Курил оролларининг кимга қарашли экани борасида 70 йилдан ортиқ вақтдан бери келиша олмайди.