АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган «Тебранмас қатъият» ҳарбий амалиёти сайтида 2015 йили Сурияга юборилган америкалик аскарлардан бирининг вафот этгани хабар қилинди

Шундан сўнг, марҳум ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига ҳарбий амалиёт командири Стефен Таунсенд ва Пентагон расмий вакили Эш Картер ҳамдардлик билдирган. 

Исми ошкор қилинмаётган аскар Раққа шаҳридан 50 км узоқликдаги Айн-Исса шаҳрида ҳалок бўлган. Ушбу шаҳар ИШИД террорчилик гуруҳининг маъмурий маркази ҳисобланади. Пентагон баёнотига кўра, унинг ўлимига қўлбола бомбанинг портлаши сабаб бўлган. 

Россия мудофаа вазирлиги томонидан 2015 йил сентябрь ойи охирларида бошланган Суриядаги ҳарбий амалиётлари чоғида, расмий маълумотларга кўра, 19 нафар ҳарбий хизматчи ҳаётидан маҳрум бўлган.