Германия ҳукумати ўзининг қизини Германия канцлери шарафига Ангела Меркель деб атаган суриялик оилага бошпана беришни рад этди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Мамон Ал-Ҳамза, унинг рафиқаси Тема ва қизи Ангела Меркель Суриядан Германияга келгач қонуний асосда Германияда қолиш учун рухсатни кутиб Менхенгладбах шаҳрида яшаётган эдилар. Бироқ яқин бир йил ичида оила Германия ва Европа Иттифоқини тарк этиши керак бўлади.  

Маълумотларга кўра, қизчанинг ота-онасига уларнинг хавфсизлигини таъминлаган биринчи давлат сифатида Туркияга қайтиш таклиф қилинмоқда. 

Оила ЕИга 2015 йилда келган. Уларнинг қизлари Дуйсбург шаҳрида дунёга келган. Қизчанинг номини ҳарбий ихтилофлар бўлаётган араб давлатларидан келган муҳожирларга нисбатан Меркель томонидан ўтказилаётган "очиқ эшиклар" миграцион сиёсатига ҳурмат юзасидан Меркель исми билан аташга қарор қилишган.

2015 йилда Германияга Шимолий Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан 1,1 млн дан кўпроқ муҳожир келган.