Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бугун Ўзбекистонда сезилган зилзилалар ҳақида хабар тарқатди

Агентликнинг «Тошкент» сейсмология марказига асосланиб хабар беришича, бугун Ўзбекистонда икки марта зилзила кучи сезилди.

«Бугун, 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:19 ҳамда 19:25да икки марта ер силкиниш ҳодисаси қайд этилган. Зилзила эпимаркази пойтахтдан 410 км узоқликда Хитой ҳудудида жойлашган», дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи Тошкентда 3 баллга, Наманган ва Андижонда 3-4 баллга, Фарғонада эса 4 баллга тенг бўлгани келтириб ўтилган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида ушбу ҳодиса сезилмагани ва жабрланганлар ҳамда талофатлар ҳақида маълумотлар йўқлиги айтиб ўтилган.