Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси марказий муфтиёти раҳбари, муфтий Абдул-Қуддусс Ашарин таклифига биноан ўзбекистонлик имомларидан иборат делегация Россиянинг Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетишди. 

Мазкур делегация таркибида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов ҳам бор. Шунингдек, унда Ўзбекистон Мусулмонлари идора раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, диний идоранинг Самарқанд вилоятидаги вакили ўринбосари, “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ва “Дўстжонбой ота” жоме масжиди имом-хатиби Баҳром Отажоновлар ҳам бор. 

Имомлар сафар доирасида Россиянинг Свердловск вилояти ҳудудида жойлашган масжидларда намозхонлар билан белгиланган суҳбатлар, маданий марказлардаги мулоқотлар ҳамда Урал давлат тоғ-кон университетининг ўқитувчи ва талабалари билан учрашувларда иштирок этишади.

Шайх Зайниддин жоме масжиди матубот хизмати