Жанубий Корея таълим вазирлиги 25 ноябрь, жума куни мактаблардаги тарих дарсликларига киритилган расмий ўзгартиришлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Рёнхап агентлиги хабар берди

Манбага кўра, "тўғирлаш" киритилган дасрликлар келаси ҳафтада фойдаланишга топширилади. 

Хусусан, Кореянинг япон мустамлакасидан озод қилинган куни - 1945 йилнинг 15 августи янги ўқув дасрликларида "Корея Республикасига асос солинган кун", деб аталади. 

Сеул ҳукуматига кўра, КХДРга тегишли барча маълумотлар танқидий нуқтаи назардан баён қилиниши керак. 

Дарсликларда Корея Республикасининг илк аёл президенти - Пак Кин Хе (собиқ диктатор Пак Чон Хининг қизи) раҳбарлиги остидаги ҳозирги маъмурият ҳақидаги маълумотлар чекланган бўлади.