25 ноябрь туни ва 26 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонликлар чиқиш визасини бекор қилишга доир петицияни имзолашмоқда

Сhange.org сайтида Ўзбекистон фуқаролари ташаббуси гуруҳи номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини вақтинчалик бажарувчи, Бош вазир Ш.М.Мирзиёев номига мурожаат хати (петиция) битилди.

>>> Батафсил.

Норвегия Олий суди Сноуден апелляциясини рад этди

Фото: Reuters

Норвегия Олий суди мамлакатга келиш ҳуқуқи учун уринаётган АҚШ махсус хизмати собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг апелляциясини рад этди.

>>> Батафсил.

Янукович Украинада "россиялик ёлланма жангчилар" бўлгани ҳақида сўзлаб берди

Фото: © РИА Новости

Украинанинг собиқ президенти  Виктор Янукович Донбассдаги ихтилоф вақтида Украинага россиялик "кўнгилли ёлланма жангчилар" жанг қилгани учун келганларини маълум қилди.  

>>> Батафсил.

Хитой гипертовушли ракетани синовдан ўтказди

Фото: © AFP

Хитой "ҳаво-ҳаво" синфидаги гипертовушли ракетани отиш синовларини ўтказди. Бу ракеталар 482 км узоқликдаги нишонларни йўқ қила олади.

>>> Батафсил.

Дубайда жонли гуллардан энг катта йўловчи самолёти нусхаси яратилди

Фото: Emirates Airline

БААнинг Emirates авиакомпанияси Дубайдаги "Мўъжизалар боғи" ходимлари билан бирга жонли гуллардан дунёдаги энг катта йўловчи самолёти Airbus A380’нинг нусхасини яратди.

>>> Батафсил.

Франциялик "ўргимчак одам" яна бир осмонўпар бинони забт этди

Фото: © EPA

Ҳеч қандай махсус мосламаларсиз баланд биноларни забт этиши туфайли "ўргимчак одам" деб ном олган таниқли франциялик алпинист Ален Робер Испаниянинг Барселонасидаги Агбар осмонўпар биносини забт этди.

>>> Батафсил.

Актёр Стивен Сигал Путиндан орзу қилган нарсасини олди

Фото: © RIA

Россия президенти Владимир Путин америкалик актёр Стивен Сигалга Россия паспортини ўз қўллари билан топширди.

>>> Батафсил.

Интернет тармоқларидан тез ўчиб кетишга имкон берувчи янги сервис йўлга қўйилди

Швециялик дастурчилар Вилле Дальбо ва Линус Уннебек интернетдаги аккаунтларни ўчиришга ёрдам берувчи сервисни ишлаб чиқди.

>>> Батафсил.

Гвардиола Месси «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Лионель Мессининг «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

>>> Батафсил.

Видео: «Краснодар» Одил Аҳмедовни табриклади

Фото: fckrasnodar.ru

«Краснодар» клуби ўзбекистонлик легионерини туғилган куни билан табриклаб қуйидаги видеороликни тақдим этди.

>>> Батафсил.