АҚШнинг Аляска штати ҳукумати маълум қилишича, Фэрбанкс шаҳридаги меҳмонхоналардан бирининг хонасида тўрт кишининг жасади топилган. Улардан бири ёш гўдакка тегишли, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Полиция маълумотларига кўра, улар ўқотар қуролдан отиб кетилган. 

Хабарларда айтилишича, воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари, меҳмонхона иккинчи қаватининг йўлагида йиғлаб ўтирган эркак кишини ҳам аниқлашган. 

Фожиа сабаблари аниқланмоқда.