26 ноябрда Арманистоннинг ҳукмрон Республикачилар партияси ўзининг навбатдаги съездини ўтказди. Унда ташкилий масала кўрилган ва давлат раҳбари Серж Саргсян партия раҳбарлигига қайта сайланган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

1,7 мингдан ортиқ делегатлар очиқ овоз бериш чоғида якдиллик билан Саргсян номзодини қўллаб-қувватлаган.

Арманистон раҳбарининг номзодини Республикачилар партияси ижроия қўмитаси аъзоси, Ереван шаҳри ҳокими Тарон Маргарян илгари сурган.