Brexit жараёни якунлангач, британияликларга ЕИ фуқаролигини харид қилиш таклиф этилади, деб ёзмоқда The Times нашри.

Таъкидланишича, ушбу ташаббусни Европапарламент ишлаб чиқмоқда. Унга мувофиқ, Буюк Британия фуқаролари йиллик тўлов ҳисобига ЕИга аъзоликнинг айрим имтиёзларини сақлаб қолишлари мумкин бўлади. 

Мазкур ғояни Бельгиянинг собиқ вазири ва Европарламентнинг Brexit бўйича музокарачиси Ги Верхофстадт маъқуллаган.

Нашрнинг ёзишича, Европарламент ушбу ташаббус юзасидан 2017 йил охиригача овоз беради. Шундан сўнг, ҳужжатни ЕИга аъзо давлатлар тасдиқлаши талаб этилади.