Бугун Осиё чемпионлар лигаси финалининг жавоб ўйини ўтказилди. 

Унда БААнинг «Ал-Айн» клуби Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клубини қабул қилди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Ҳан Кё Вон меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 34 дақиқада Ли Мён-Жу жавоб голини уриб, ҳисобни тенглаштирди. 

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди ва дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Чонбук Моторс» ўз тарихида 2-марта Осиё чемпионига айланди.

ОЧЛ Финал, жавоб ўйини. 
«Ал-Айн» (БАА) - «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея) - 1:1 (1:1)
Голлар: Ли Мён-Жу (34) – Хан Кё Вон (30)
«Ал-Айн»: К.Исо, У.Абдураҳмон (С), И.Аҳмад, А.Барман, Кайо, Ф.Файз, М.Файз (М.Абдурахмон 71), Д.Морено, М.Салим, Дуглас (И.Диаки 78), Ли Мён-Жу
«Чонбук Моторс» - Квон Су Те, Чой Чул Сун, Ким Чанг Су, Ким Хюнг Ил, Ли Жи Сун, Леонардо, Р.Лопес (Хан Кё Вон 5), Пак Ун Же, Ким Бо Кён, Ли Дон Гук (Ким Шин Ук 58), Чо Сунг.