Ford компанияси Кёльнда "Об-ҳаво фабрикаси" деб номланган инновацион синовлар ўтказиш марказини барпо этади. Бу корхонада машиналар энг экстремал об-ҳаво шароитларида синовдан ўтказилади. 

Корхонада ўрнатиладиган иқлим тизимлари Арктика совуғи ёки экваториал иссиқлик шароитларини яратиб, минус 40 градусдан плюс 55 градусгача оралиқдаги ҳароратларни ярата олади.

Бундан ташқари, махсус қурилмалар кучли қор ёғиш шароитини вужудга келтира олади, бунинг эвазига ойналар ва ойна тозалагичларни иситиш тизими ишини текшириш ва созлаш мумкин бўлади. Шунингдек, "фабрикада" учта аэродинамик туннель ўрнатилади, уларда соатига 250 км тезликка эга кучли шамол шароитлари вужудга келтирилади.

"Об-ҳаво фабрикаси" 2017 йил апрелида очилиши режалаштирилган. "Форд"да янги синов маркази автомобилларни дунёнинг турли қийин борилувчи бурчакларига юбориш заруриятини анча камайтиришига имкон беришини айтдилар. Шу билан бирга машиналар ҳақиқий экстремал шароитларда синовдан ўтказилишда давом этади.