"Мерседес" жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон жорий мавсумдаги "Формула-1" пойгасининг сўнгги 21-босқичи – Абу-Даби Гран-присининг саралаш қисмида энг яхши вақтни кўрсатди.

2-ўринни "Мерседес"нинг яна бир пойгачиси, айни вақтда пойгада пешқадамлик қилаётган немис Нико Росберг, 3-ўринни австралиялик пойгачи Даниэл Риккьярдо ("Ред Булл") эгаллади.

Охирги пойга олдидан умумий ҳисобда Росберг 367 очко билан етакчилик қилмоқда, 2-ўринни эса 355 очкога эга Хэмилтон эгалламоқда. Росберг ўз фаолиятидаги биринчи чемпионлик унвонини қўлга киритиши учун асосий пойгада маррага биринчи учликда келиши етарли бўлади. Риккьярдо эса ўзига чемпионатдаги учинчи ўринни таъминлаб қўйди. 

Асосий пойга 27 ноябрда бўлиб ўтади.