Бугун, 26 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Оlamsport хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон чарм қўлқоп усталаридан ташқари, Россия, Қозоғистон, Грузия, Туркманистондан ташриф буюрган боксчилар рингга кўтарилишади.

Бугунги бокс кечасидан жами 7та жанг ўрин олган бўлиб, улардан иккитаси чемпионлик камари учун кечади. Ўн раундга мўлжалланган жангларнинг бирида Мансур Абдумаматов ва Жамшид Нажмиддинов ўзаро рингга чиқишади.

Иккинчи чемпионлик жангида қаршилик боксчи Феруз Йўлдошев грузиялик спортчи билан баҳс олиб боради. Ҳар иккала жанг ҳам Осиё чемпионлик камари учун кечади.

Беллашувлар маҳаллий вақт билан 18:00да бошланади.