Якунланиб бораётган 26 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Рустам Азимов транспорт соҳасидаги Ўзбекистон позициясини маълум қилди

Фото: Kun.uz

Ашхабодда бўлиб ўтаётган Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов сўзга чиқди.

>>> Батафсил.

Туркманистон Президенти Рустам Азимовни қабул қилди

Фото: Kun.uz

Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди.

>>>  Батафсил.

Трамп Оқ уйдаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

Фото: © РИА Новости

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп жума куни миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчи ўринбосари ҳамда Оқ уйнинг янги ҳуқуқий маслаҳатчиси тайинланиши ҳақида эълон қилди.

>>> Батафсил.

ОАВ: Исроилда ёнғинларни уюштирганлар ҳибсга олинди

Фото: Ariel Schalit/AP

Исроил полицияси мамлакатнинг бир нечта шаҳарларидаги турар жой мавзеларида ёнғинларни уюштирган 22 кишини ҳибсга олди.

>>> Батафсил.

Назарбоев: ИШИДнинг Сурия ва Ироқдан "сиқиб чиқарилиши" Марказий Осиёга хавф солади

Фото: ТАСС

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ИШИД жангариларининг Сурия ва Ироқдан фаол равишда сиқиб чиқарилиши вазиятида Марказий Осиё давлатлари тинчлигини йўқотиши мумкин, деб айтди.

>>> Батафсил.

“Чегирмалар жумаси” манзаралари

АҚШда Шукроналик кунидан сўнг аксари дўконлар катта чегирмалар асосида савдо қиладиган кун “Чегирмалар жумаси” кириб келади. Ритейлерлар ўз маҳсулотларининг нархини ярим баҳосигача тушириб юборишади, дўконлар харидорлар билан тўлади, тирбандлик ва шовқин-сўрон бошланади.

>>> Батафсил.

Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро вафот этди

Фото: © EPA

“Озодлик ороли”- Куба инқилоби етакчиси, Фидель Кастро 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

>>> Батафсил.

Тожикистон президентининг қизи янги лавозимга тайинланди

Фото: © РИА Новости

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг учинчи қизи Руҳшона Раҳмонова Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.

>>> Батафсил.

Лўппи юзли болакай янги интернет "юлдузча"сига айланди

Ижтимоий тармоқларда ажойиб янги видео пайдо бўлди. Унда лўппи юзли, дўмбоқ болакай акс эттирилган. Боланинг пуштиранг қулоқли қалпоғи тасвирга ўзгача кўрк бағишлаган.

>>> Батафсил.

Time журнали: 2016 йилнинг энг яхши ихтиролари

Time журнали эътирофига кўра, Барби қўғирчоқларидан Хитой космик лабораторияси, ширин картошкадан лего-протезларигача бўлган жорий йилнинг энг яхши ихтироларини эътиборингизга тақдим этамиз.

>>> Батафсил.

Месси сочларини бўяшга нима сабаб бўлганини маълум қилди

Фото: Twitter/Sporf

“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионель Месси ёзда сочини сарғиш рангга бўяш ҳақида қарор қилганини хабар берди.

>>> Батафсил.

«Локомотив» Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олди (Видео)

Фото: Lokomotiv.uz

2016 йилги Ўзбекистон кубогининг финалида иштирок этадиган иккинчи жамоа номи маълум бўлди.

>>> Батафсил.

«Барселона»нинг 9 йиллик «қўрқинчли туши». Ҳафтанинг энг муҳим 4 учрашуви ҳақида

Фото: Scanpix

 

Дам олиш кунлари Европада миллий чемпионат учрашувлари бўлиб ўтади. Ўтган ҳафтадаги «қайноқ» уик-эндни ҳар ҳафта сўнггида топиш қийин, бироқ бу дам олиш кунида бўлиб ўтадиган бир қатор учрашувлар борки, сизни зерикишингизга йўл қўймайди.

>>> Батафсил.