Бугун Россиянинг Қозон шаҳрида Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Маросим «Первый» канали жонли эфирида намойиш қилинди.

Қуръа асосида жамоалар икки гуруҳга ажратилди ва гуруҳлар шундай кўриниш ҳосил қилди.

Унга кўра мезбон Россия Португалия терма жамоаси билан битта гуруҳдан жой олди. Чили, Германия ва Африка кубоги ғолиби эса Осиё чемпиони Австралия билан битта гуруҳни ташкил қилишди.

А гуруҳи
Россия
Янги Зеландия
Португалия
Мексика

В гуруҳи
Африка миллатлар кубоги ғолиби
Чили
Австралия
Германия

Мусобақа 17 июндан 2 июлгача бўлиб ўтади.