Украина халқ депутати Надежда Савченко ўзининг мустақил сиёсий фаолиятини бошлаши ҳақида эълон қилди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

«Мен партияга аъзо бўлмайман. Мен мустақил сиёсатчи бўламан. Ўз фондимни очаман», — деган депутат. 

Савченко шунингдек, сиёсий партия тузиш ниятида эканини ҳам билдирган. 

Шу билан бирга, Савченко Украина Олий радасидаги «Батькившина» партияси фракцияси таркибидан чиқиш нияти йўқлигини ҳам қўшимча қилган.