Гўёки Куба ҳукумати томонидан Фидель Кастронинг ўлимидан кейинги сурати чоп этилгани ҳақидаги хабарни тарқатган Россия ва испанзабон ОАВ лавҳада кўрсатилган суратни Кастронинг 2010 йилдаги мумдан ясалган сурати билан адаштириб қўйишди. 

SPD Noticias нашри Кубанинг Cubavision телеканали командантенинг ўлимидан кейинги суратини тарқатганини маълум қилган. Бироқ Cadena Tres сайтида суратдаги Кастро унинг ҳайкали экани ва бу сурат блогерлардан бири томонидан 2014 йилда El minuto final de Fidel ("Фиделнинг сўнгги дақиқаси") мақоласи учун ишлатилгани маълум қилинди. Мақолада гўёки Кастро 88 ёшида ўлгани айтилган. 

Яна ҳам вақтлироқ, 2010 йил июнда сурат Designboom сайтида чоп этилган. Бу сайт ушбу суратни Сиднейдаги кўргазмадаги фоторепортажи давомида олган. Кўргазмада хитойлик рассом Шэнь Шаоминь 5 нафар коммунистик етакчининг мум ҳайкалларини яратиб, ўзига хос "Катта бешталик" саммитини яратган. Бу "саммит"да Фидель Кастро, Ким Ир Сен, Мао Цзэдун, Хо Ши Мин ва Владимир Лениннинг мум нусхалари "иштирок этган". Охирги тўрт нафарининг ҳайкаллари ойнаванд тобутларда бўлган, Кастро эса каравотда дам олаётган алфозда тасвирланган.

Кубанинг кўп йиллик етакчиси Фидель Алехандро Кастро Рус 25 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 22:29да вафот этди. Кастронинг вафот этганини унинг укаси, Кубанинг амалдаги раҳбари  Рауль Кастро миллий телевидение орқали эълон қилди. Унинг айтишича, командантенинг жасади кремация қилинади, дафн маросими эса 4 декабрда бўлиб ўтади.