Покистон армиясининг камида иккита ҳарбий хизматчиси жангариларнинг масжидга қилган ҳужуми туфайли ҳалок бўлди. Ҳодиса Покистон-Афғонистон чегараси яқинидаги ҳарбий база ҳудудида рўй берди. Associated Press хабарига кўра, 14 ҳарбий хизматчи жароҳат олган. 

Покистон ғарбидаги Мохманд агентлиги ҳарбий базасида жиноятчилар база ҳудудига киришга уриниб кўришган, бироқ унинг яқинидаги масжид биноси ёнида ўт очишган. Рўй берган ҳодиса пайтида у ерда янги қабул қилинган аскарлар бўлган. Бошланган отишма натижасида тўрт жангари йўқ қилинди.

Ҳозирда ҳарбийлар ҳужум қилганларнинг шерикларини қидириш билан банд.