Куба пойтахти Ҳаванада ҳаётдан кўз юмган Фидель Кастро Рус 26 ноябрь куни, ўз васиятига кўра ёқилади, дея баёнот берган унинг укаси Рауль Кастро. Бу ҳақда «BBC» хабар қилмоқда.

«Куба инқилоби етакчиси маҳаллий вақт билан 25 ноябрь тунги 22:29да (Тошкент вақти билан 26 ноябрь, 8:29) вафот этди», — деган Рауль Кастро. 

Рауль Кастро Куба аҳолисига мурожаатини «Доим ғалаба сари» деган сўзлар билан якунлаган.