Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Olamsport хабар бермоқда

60 кг вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов туркиялик Нежат Экинчини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг финалдаги рақиби АҚШ боксчиси Делант Жонсон бўлади.

52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Отабек Холматов ярим финалда япониялик Хаято Цуцумига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

56 кг вазндаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп эгаси Шунқор Абдурасулов америкалик Марк Кастрога 0:4 ҳисобида ютқазди.

91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шоҳруз Раҳимов эса россиялик рақиби Владимир Ужунянга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.