Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Пак Кин Хега қарши норозилик марши шанба куни рекорд даражадаги кўп инсонни ўзига жамлаши мумкин. Ташкилотчиларининг тахминича, шаҳар кўчаларига 1,5 миллионга яқин инсон чиқиши кутилмоқда.
Шанба кунги акция ҳисоб бўйича бешинчиси бўлади. Унда аввалдаги каби Жанубий Кореянинг учта мухолиф партияси, шунингдек, 1,5 мингдан ортиқ жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашади.

Бироқ “Ренхап” агентлигининг таъкидлашича, норозилик намойишида иштирок этувчиларга биринчи марта мамлакат президенти қароргоҳига 200 метр яқин масофага келиш рухсат берилган. Бу эса ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари хавотирига сабаб бўлмоқда. Жанубий Корея полицияси хавфсизликни назорат қилиш учун 25 минг ходимдан фойдаланиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Пак Кин Хе атрофидаги сиёсий можаро, ўнлаб президент маърузалари оммага ўқилишидан аввал сизиб чиққани сабаб бошланган.