Украина Бош штаби мамлакат жанубий ҳудудлари осмонида ҳаво отишмалари ҳам ўрин олган ўқув машғулотлари ўтказади. У 1-2 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бош штабнинг Facebook саҳифасида эълон қилинган

«2016 йил 1-2 декабрь кунлари Украина жанубида Украина Қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучларининг илмий-тадқиқот машғулотлари бўлиб ўтади, унда ҳаво отишмалари ҳам олиб борилади», — дейилади хабарда.

Бош штабда қўшимча қилишларича, ҳаво отишмалари қатъий равишда фақатгина Украина ҳудудида, очиқ денгизда, халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ташкил этилади. 

Аввалроқ, Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов баёнот берганидек, Украина Керчен бўғозида ракета синовлари ўтказишни режалаштирмаяпти.