Американинг Висконсин штати сайлов комиссияси АҚШ президентлиги учун бўлиб ўтган сайловлардаги бюллетенларни қайта санашга розилик билдирди. Яшиллар партияси вакили Жилл Стайн шундай талаб билан мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Хабарларга кўра, келаси ҳафта сўнггида 3 млн бюллетенни санаш ишлари бошланади. Бунинг учун Стайн 1,1 миллион долларга яқин пул тўлайди. 

Бундан ташқари, Стайн талабига кўра, Мичиган ва Пенсильвания штатидаги овоз бериш варақалари ҳам қайта саналиши мумкин. Стайн шу мақсадда 7 млн доллар маблағ тўплашга ҳаракат қилишини, шу пайтгача 5 млн доллар тўплай олганини таъкидлаган. 

Президентлик сайловида бир фоиздан кўпроқ овоз тўплай олган Стайннинг айтишича, унинг мақсади Трамп ғалабасини бекор қилдириш эмас, балки АҚШ сайлов тизимининг ҳаққонийлигини текширишдан иборат.