26 ноябрь туни ва 27 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Амударё устидан Ўзбекистон ва Туркманистонни боғловчи кўприклар бунёд этилади

2017 йил бошида Амударё устидан ўтувчи, Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт магистралларини боғловчи автомобиль ва темир йўл кўприклари фойдаланишга киритилади.

>>> Батафсил.

Пан Ги Мун Ашхабодда БМТнинг янги ваколатхонасини очди

Фото: © RIA

БМТ бош котиби Пан Ги Мун 26 ноябрда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан Марказий Осиёдаги минтақавий муаммоларни муҳокама қилди ва шунингдек, БМТнинг Ашхабоддаги янги ваколатхонасини очди.

>>> Батафсил.

Кёльндан учган самолёт ўз йўналишини кескин ўзгартириб, алоқага чиқмай қўйди

Фото: ZoomViewer

Германиянинг Кёльн шаҳридан ҳавога кўтарилган Airbus A320 самолёти Атлантика океани устида ўз йўналишини кескин ўзгартирди.

>>> Батафсил.

Путин ва Эрдўған кетма-кет иккинчи кун телефон орқали суҳбатлашишди

Фото:Rusvesna.su

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатлашишди, деб маълум қилмоқда Кремль сайти.

>>> Батафсил.

Уругвайда Фидель Кастро вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди

Уругвай ҳукумати Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро вафоти муносабати билан мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилди.

>>> Батафсил.

Фидель Кастро вафоти муносабати билан Никарагуа ва Венесуэлада кўп кунлик мотам эълон қилинди

Фото: © RIA

Никарагуада Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро вафоти муносабати 9 кунлик мотам тутилади. Тегишли фармонни мамлакат президенти Даниель Ортега имзолади.

>>> Батафсил.

Эрон президенти минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда Туркияни ҳамкорлик қилишга чақирди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун Теҳрон ва Анқара ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини айтди.

>>> Батафсил.

Ҳаво шаридан антиқа робот яратилди

Лос-Анжелесда жойлашган RoMeLa лабораторияси олимлари антиқа робот BALLU’ни лойиҳалаштиришди.

>>> Батафсил.

АПЛ. «Челси»нинг қуруқ, «Тоттенҳэм»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди

Англия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди. Лондон дербиси бир қанча бузилмай келаётган серияларга нуқта қўйилиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

>>> Батафсил.

«Чонбук Моторс» 2-марта ОЧЛ ғолиби бўлди


Осиё чемпионлар лигаси финалининг жавоб ўйини ўтказилди. Унда БААнинг «Ал-Айн» клуби Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клубини қабул қилди.

>>> Батафсил.