Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри соҳиллари яқинида кема фалокатга учраши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди ва яна бир киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда полиция маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда

Балиқ овловчи кема Окленд яқинидаги кўрфазлардан бирида фалокатга учраган. 3 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. 7 кишининг жасади сувдан чиқариб олинган. Бир киши бедарак йўқолган.

Воқеа ёмон об-ҳаво шароити туфайли юз берган бўлиши мумкин. Маълум қилинишича, фалокат олдидан воқеа ҳудудидаги тўлқинлар баландлиги бир метргача, шамол тезлиги 13 метр/сонияга етган. Қутқарув ишлари ёмон об-ҳаво шароити туфайли кейинроққа қолдирилди. 

Қутқариб қолинган уч кишидан икки нафари шифохонага етказилган, яна бирининг аҳволи барқарор.