АПЛнинг 13-тури доирасидаги ўйинлар давом этмоқда.

Бугунги ўйинлар доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди ва ишончли ғалабага эришди. Алексис Санчеснинг дубли ва Тео Уолкоттнинг битта голига Эдди Ҳау шогирдлари Уилсоннинг пенальтидан урган бир голи билан жавоб қайтарди - 3:1.

Эндиликда Арсен Венгер жамоаси 28 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи ўрнига жойлашди. «Борнмут» эса экваторда - 15 очко ва 11-ўрин.

Арсенал – Борнмут 3:1
Голлар: 1:0 – 12 Санчес, 1:1 – 23, пенальти Уилсон, 2:1 – 53 Уолкотт, 3:1 – 90 Санчес.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Дебюши (Габриэл, 16), Косьельни, Окслейд-Чемберлен (Рэмзи, 75), Эль-Ненни, Уолкотт (Жиру, 76), Озил, Санчес, Чака.
Борнмут – Федеричи, Фрэнсис, Аке, Смит (Муссе, 81), Кук, Станислас (Айб, 71), Гослинг, Кинг, Артер, Смит, Уилсон (Афобе, 63).
Огоҳлантиришлар: Кук (4), Фрэнсис (7), Мустафи (22), Санчес (62), Артер (73), Смит (80), Гослинг (88).