Австралияда жала келтириб чиқарган кучли астма хуружи сабабли 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, кучли шамол ва ёмғир Виктория штатида юқори намлик райграс ўсимлиги гулчангларини тарқалишга мажбур қилишига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида астмадан азият чекувчиларда кучли астма хуружи бошланган. Бу ҳолат 6 кишининг умрига зомин бўлган. Астманинг бу тури "жала астмаси" деб ҳам аталади. 

Шунга ўхшаш аломатлар кузатилаётган яна 5 киши жадал тиббий ёрдам олмоқдалар, яна уч кишининг аҳволи оғир, дея баҳоланган.