«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике  жамоа ҳужумчиси Лионель Месси борасида бошқа мутахассислар билдирган фикр уни қизиқтирмаслигини айтиб ўтди.

«Мен [Моуриньо ва Гвардиоланинг] нима дегани ҳақида эшитганим йўқ. Бу мени умуман қизиқтирмайди ҳам.

Матбуотнинг Мессига бор эътиборини қаратганини биламиз. Леонинг ҳам Каталония ва «Барселона» учун қанчалик аҳамиятга эга эканини яхши биламиз.

Клуб ва Месси ўзлари учун тўғри деб ҳисоблашса, сизларга керакли хабарни беришига ишонаман.

Шахсан мен у фаолиятини шу ерда тугатишини истайман», – деган Энрике.